Найти тему
16 подписчиков

🥳⚽️😑🤣🤣 😏😜🫠😶🫠😜


ДХХ кубоги мусобақаларининг 2-босқичи старт олди

“Соғлом ёшлар – Янги Ўзбекистон келажаги” шиори остида мамлакатимиз ёшлари ўртасида ўтказилаётган футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақалари қизғин паллага кирди.

Апрел-май ойларида бўлиб ўтган 1–босқич мусобақаларида 209 та туман/шаҳар кесимида 9.448 та маҳалладан 19.698 та жамоа шакллантирилиб, уларда 251.500 нафар ёшлар иштирок этди. Босқич доирасида ўтказилган 37.745 та ўйинларни 1 миллиондан ортиқ мухлислар томоша қилди. 

2–босқичда (июн-июл ойлари) мамлакатимиз бўйича 7.500 нафардан ортиқ ёшлардан шакллантирилган 627 та жамоа ўртасида саралаш мусобақалари ўтказилади ва унинг ғолиблари республика босқичига йўлланмани қўлга киритади. 

Таъкидлаш лозимки, 2023-йилги мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорлари истиқомат қилувчи маҳалларда мини-футбол, универсал ва стритбол спорт майдонлари қуриб берилди.

Бу йилги финал ўйинлари ғолибларини ҳам ана шундай совғалар кутмоқда.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

🥳⚽️😑🤣🤣 😏😜🫠😶🫠😜  ДХХ кубоги мусобақаларининг 2-босқичи старт олди  “Соғлом ёшлар – Янги Ўзбекистон келажаги” шиори остида мамлакатимиз ёшлари ўртасида ўтказилаётган футбол ва мини-футбол...
01:21
Около минуты