16 подписчиков
#Абитуриент
Бугун ўқишга қабул бошланади
Президент Фармон (https://president.uz/uz/lists/view/7256)ига кўра, жорий йилда илк марта қабул жараёнлари «аввал тест, сўнг танлов» тамойилига мувофиқ икки босқичда амалга оширилади.
Биринчи босқич: абитуриентлар 5 июндан 25 июнга қадар (25 июнь куни ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади. Бунда абитуриентлар фақат тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган жойни танлайди, ОТМ танланмайди. Имтиҳонлар июль–август ойларида ўтказилади.
Иккинчи босқич: абитуриентлар тест синовлари тўлиқ якунланганидан сўнг 15 кун давомида олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танлайди. Яъни, ўзининг олган балига қараб, тест ўтиб бўлгандан кейин, қайси олийгоҳнинг қайси йўналишига топширишини танлайди.
Около минуты
5 июня 2024