Найти в Дзене
16 подписчиков

🥳🇺🇿🤣😀😜😏😶🤥😓😜😏


Россия ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар 1992-йил 20-мартда ўрнатилган.

📃 Икки томонлама муносабатлардаги асосий ҳужжатлар:

1️⃣1992- Давлатлараро муносабатлар, дўстлик ва ҳамкорлик асослари тўғрисидаги шартнома.

2️⃣2004- Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома (Мамлакатимиз бугунги кунда 14 та давлат – АҚШ, Россия, Хитой, Япония, Корея, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия, Озарбайжон, Венгрия, Ҳиндистон ва Покистон билан стратегик шериклик муносабатларини ўрнатган)

3️⃣2005- Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома, унда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари қайд этилган. (Худди шундай иттифоқчилик муносабатлари Қозоғистон ва Тожикистон билан ўрнатилган)

📊 📊 Иқтисодиёт ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик масалалари Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия доирасида кўриб чиқилади.

Россия Федерацияси Ўзбекистоннинг ташқи савдо ҳамкорлари орасида етакчи ўринни эгаллайди.

2023-йилда Ўзбекистоннинг Россия Федерацияси билан савдо айланмаси $10 млрдга етди. Яқин келажакда бу кўрсаткични $20 млрдга ошириш кўзда тутилган.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

В этом посте есть большое видео, которое не загрузилось в Дзен. Откройте оригинал поста в телеграме, чтобы его посмотреть
🥳🇺🇿🤣😀😜😏😶🤥😓😜😏  Россия ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар 1992-йил 20-мартда ўрнатилган.
01:11
1 минута