16 подписчиков
🙄😍😜😏😜😀😓
Футзал бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистоннинг учта шаҳарида ўтказилади
Бу ҳақида Президентга спорт таълимини ривожлантириш ва халқаро мусобақаларни ўтказиш режалари бўйича берилган ахборотда айтилди.
FIFA қарори билан футзал бўйича бу йилги жаҳон чемпионати юртимизда ўтказилиши белгиланган эди. Шавкат Мирзиёвга берилган маълумотда айтилишича, 14 сентябрь – 6 октябрь кунлари бўладиган мазкур мусобақа Тошкент, Андижон ва Бухоро шаҳарларида ташкил этилади.
Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, дунёнинг энг кучли 24 жамоаси қатнашадиган жаҳон чемпионатига иштирокчи мамлакатлардан 30 мингдан зиёд мухлислар келиши кутилмоқда экан.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Около минуты
24 мая 2024