Найти тему
16 подписчиков

#ЛИРИКТАЙМ


Ассалому алайкум, қирқ ёш..
Негадир қарашинг ғалати.
Келувди бошқача кўрингим...
Қисмат бор-будимни талади.

Ким деб таништирай ўзимни,
Исмим айтолмайман чин дилдан.
Ошиқми, орифми, одамми -
Ҳаммасидан бор бир шингилдан...

Капалакдек йилларни қувиб,
Лаҳзаларда адашиб қолдим.
Сенга ҳадяларим кўп эди...
Бир қалбимни олиб келолдим.

Кечир, у ҳам эмас бус-бутун...
Ямоқ, ямоқ, минг битта ямоқ.
Шундай бўлиб қолди... осонмас,
Тириклардек қирқ йил яшамоқ.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

#ЛИРИКТАЙМ  Ассалому алайкум, қирқ ёш.. Негадир қарашинг ғалати. Келувди бошқача кўрингим... Қисмат бор-будимни талади.  Ким деб таништирай ўзимни, Исмим айтолмайман чин дилдан.
Около минуты