16 подписчиков
🙄😓😜🤥😜😏 😏😀🤗😜
Сендан гўзал эди дардларинг
(Мен уларни севдим аслида).
Менга туҳфа этдинг маъюслик,
Умримнинг энг маъюс фаслида.
Кўзларимдан изладинг бахтни,
"Бахтли бўлмоқ шартми, гул", - дедим.
Одам каби яшагим келмас,
Одам каби севмоқчи эдим...
Биз лойиқмиз буюк қисматга,
Майда қисмат бахтли бўлмоқлик.
Кўзларингнинг ёшини кўрдим -
Энди ечим эмас ўлмоқлик!
Сендан гўзал эди дардларинг...
Шуҳрат ОРИФ
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Около минуты
16 мая 2024