Найти тему
16 подписчиков

#Расмий_муносабат


Айиқ отиб ўлдирилди

15 май куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги “Жаннатмакон” МФЙ ҳудудига кутилмаганда айиқ келиб қолган. Йиртқич ҳайвон аҳоли турар жойларига кириб, инсонлар ҳаётига хавф туғдирган. Айиқни зарарсизлантириш жараёнида йиртқич ИИБ ходимларидан бирига ташланган ва жароҳат етказган. Шу билан бирга, 74-сонли мактаб ҳудудига кирган.

Ҳолат кутилмаганда юз бергани, айиқнинг тажовузкор ҳаракат қилгани ва мактаб ўқувчилари ҳаётига хавф туғдирганлиги сабабли тезкор чора кўриш талаб қилинган ва йиртқич отиб ўлдирилган. Айиқ жароҳат етказган ИИБ ходими эса тиббий текширувдан ўтказилмоқда.

Экология вазирлиги
Около минуты