16 подписчиков
#ташриф
Бугун Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Aкмал Нур Бадиий академия тасарруфидаги Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатига ташриф буюрди.
Тадбир аввалида Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Жиззах ИСМИ директори С.Сулаймонов ва масъул ходимлар хамроҳлигида ушбу таълим муассасасида ташкил этилган кўргазма билан танишди.
Ташрифдан мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда ёш ижодкорлар билан ижодий мулоқот ўтказишдир.
ИСМИ ўқувчилари Акмал Нур билан давра суҳбати давомида ижодий маҳорат сабоқларини ўрганиш баробарида рассомнинг ижоди, ҳаёти ва қарашлари тўғрисида қимматли маълумотларга эга бўлдилар.
Ижодий учрашувнинг батафсил тафсилоти тез орада каналимизда эълон қилинади.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Около минуты
14 мая 2024