17 подписчиков
#Хотира_ва_Қадрлаш_куни
#Фашизм_устидан_ғалабанинг_79_йиллиги
Жиззах шаҳридаги Хотира хиёбони бугун тинчлик даври авлодлари билан гавжум. 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан вилоят ҳокимлиги, меҳнат фахрийлари, корхона ва ташкилотлар жамоалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гул қўйиш учун тўпландилар.
Маросимни вилоят ҳокими Эргаш Салиев сектор раҳбарлари, вилоят фаоллари иштирокида юрт ҳимояси йўлида жон фидо қилган аждодларимиз хотираси учун гул қўйиш билан бошлаб берди. Оркестр садолари остида Ватан ҳимоясининг рамзи бўлган Мотамсаро она сиймосига ҳурмат бажо келтирилди.
Сўнг ташкилотлар, таълим масканлари ҳамда ННТлар жамоалари фашизмга қарши курашган инсонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.
Хотира ва қадрлаш тушунчаси чуқур маънога эга. Ушбу кунда фашизмга қарши курашларда қатнашган, ўз Ватанини ҳимоя қилишда жон фидо қилган барча ўғлонлар ёдга олинади, уларнинг матонатли умри бекор кетмаганлиги эътироф этилади.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Около минуты
8 мая 2024