Найти тему
16 подписчиков

🫠😓😜🤥😜😏 😏😀🤗😜


Сизни йўқотганман топган маҳалим,
Сизни кўрмаганим яхшироқ эди.
Менга  ёқар эди сизни изламоқ,
Умримнинг қиёми шу фироқ эди...

Энди бошқалардан фарқим қолмади -
Яшамоққа маҳкум бир бечораман.
Сизни ўйлаб аранг қирққа етгандим,
Саксонгача энди қандай бораман?!

Энди тегрангизда юрмоғим лозим,
(Ёдингиздан чиқиб қоламан чунки).
Омон қолмоқликнинг битта йўли бор -
Энди ўйласангиз яшашим мумкин.

Сизни кўрмаганим яхшироқ эди,
Сизни йўқотганман топган маҳалим...

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

🫠😓😜🤥😜😏 😏😀🤗😜  Сизни йўқотганман топган маҳалим, Сизни кўрмаганим яхшироқ эди. Менга  ёқар эди сизни изламоқ, Умримнинг қиёми шу фироқ эди...
Около минуты