Найти тему
16 подписчиков

🥳😓😜🤥😜😏 😏😀🤗😜


Искандарнинг шохи борлигин
Айтмаган чўпонни изламай қўйдим.
Гулим, иккимизнинг сиримизни мен
Тилсиз балиқларнинг кўзига кўмдим.

Умр китобимиз варақлаб қарға
Фоллар кўраверсин гуноҳимиздан.
Телбавор руҳларга оқ йўл сўрайлик
Қулаган дарахтлар – гувоҳимиздан.

Сувлиғини тишлаб кишнаса шамол,
Чавандоз бўлади унга чумчуқлар.
Балиқларнинг қорни ёрилса, сирни
Қамишдан най қилиб чалар қудуқлар.

Сирларни сир тутгин, сиримиз ширин,
Сирлардан тузамиз бир кун дастурхон.
Сеҳрли узукнинг кўзини тоблаб,
Турналар тушини қиламиз меҳмон.

Азиз САИД
🥳😓😜🤥😜😏 😏😀🤗😜  Искандарнинг шохи борлигин Айтмаган чўпонни изламай қўйдим. Гулим, иккимизнинг сиримизни мен Тилсиз балиқларнинг кўзига кўмдим.
Около минуты