Найти тему
16 подписчиков

🙄😏😀🫠😜🤗 😶😍😀😏


Туркияда кучли тўфон туфайли Чанкири шаҳридаги Бадемли масжидининг икки минорасидан бири қулаб тушди

Бир минора бутунлай вайрон бўлган, иккинчиси ўрнида қолган. Минора қулаган пайтда кўчада ҳеч бўлмаган, шунинг учун ҳодиса қурбонларсиз бўлди. Тўхтаб турган иккита машина шикастланган. Ҳудудга қутқарувчилар ва ўт ўчириш бригадалари юборилган.

«Бошқа минорада ҳам муаммолар бор, у чайқалиб турибди. Шунинг учун биз эҳтиёт чораларини кўрдик», — деди Чанкири ҳокими.

Бўрон туфайли шаҳар марказида дарахтлар қулаб тушди, баъзи биноларнинг томлари учиб кетди. Шунингдек, жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлган.
Чанкири Анқарадан 140 км шимоли-шарқда жойлашган. Қадимда бу шаҳар Германополис номи билан машҳур бўлган.

Шанба куни Туркиянинг кўплаб ҳудудларида бўронлар кузатилди. Анталиянинг Кемер ҳудудида шамол тезлиги соатига 118 километрга етди.Читлиқли масжиди минорасининг конуси учиб кетган. У яқин атрофдаги апельсин боғига бориб тушди,
дея хабар беради Sozcu.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

🙄😏😀🫠😜🤗 😶😍😀😏  Туркияда кучли тўфон туфайли Чанкири шаҳридаги Бадемли масжидининг икки минорасидан бири қулаб тушди  Бир минора бутунлай вайрон бўлган, иккинчиси ўрнида қолган.
00:08
Около минуты