Найти тему
16 подписчиков

🙄😓😜🤥😜😏😀


Гоҳ гужум шовуллар, гоҳ шитирлар ток, 
Бу — боғда адашган паришон шамол. 
Бормисан оламда, юрибсанми соғ, 
Шамолдай йўлларни йўқотган аёл.

Сенсиз — баҳорларим куз бўлди маним, 
Мен сенсиз сарғайдим,
Мен сенсиз куйдим,
Бир тирик гулханга айланди таним,
Шу олов ичида бир сени суйдим.

Сен — боғлар қўйнида қийналган шамол, 
Сенга йўл бермайди шохлар чалкашиб... 
Ям-яшил боғларда адашган аёл,
Мен олов ичида қолдим адашиб.

✍️Усмон Азим

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

🙄😓😜🤥😜😏😀  Гоҳ гужум шовуллар, гоҳ шитирлар ток,  Бу — боғда адашган паришон шамол.  Бормисан оламда, юрибсанми соғ,  Шамолдай йўлларни йўқотган аёл.
Около минуты