16 подписчиков
📌📌📌📌📌
“Вақф” хайрия жамоат фонди вилоят филиали Рамазон ойида кўплаб хайрли ишларни амалга оширмоқда.
Жиззах шаҳридаги “Яккасарой” тўй ва тантаналар мажмуасида 500 кишилик ифторлик дастурхони ёзилди. Эҳсон ошига жисмоний имконияти чекланган фуқаролар, эҳтиёжманд оилалар вакиллари, кекса ва ёлғиз қариялар, нуронийлар таклиф этилди.
Тадбирда “Вақф” хайрия жамоат фондининг Жиззах вилояти филиали томонидан беш нафар кам таъминланган фуқароларга 500 минг сўмдан моддий ёрдам пули топширилди.
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Около минуты
5 апреля 2024