Найти в Дзене
17 подписчиков

🙄😓😜🤥😜😏😀


Кўзёш каби ёмғир тинмаса,
Шивирласа намиққан барглар.
Кўзгуларда аксим синмаса,
Ёдга тушса ёқимли дардлар.
Мени эсланг, мени унутманг...

Турна мисол учса хаёллар,
Ҳисларингиз баҳордан тонса.
Йўлингизни тўсса шамоллар,
Лабингизга томчилар томса.
Мени эсланг, мени унутманг...

Хазон каби сочилса кунлар,
Анордайин эзилса юрак.
Кўнглингиз тарк этмаса кинлар,
Билмасангиз сизга ким керак.
Мени эсланг, мени унутманг...

Чирпираган баргдек учаман,
На сохтаман ва на аслман.
Сизни савдойидек қучаман,
Ахир сиз истаган фаслман.
Мени эсланг, мени унутманг...

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

🙄😓😜🤥😜😏😀  Кўзёш каби ёмғир тинмаса, Шивирласа намиққан барглар. Кўзгуларда аксим синмаса, Ёдга тушса ёқимли дардлар. Мени эсланг, мени унутманг...
00:19
Около минуты