16 подписчиков
#Гўзал_ғазаллар
Меҳр кўп кўргуздум, аммо…
Меҳр кўп кўргуздум, аммо меҳрибоне топмадим,
Жон басе қилдим фидо, ороми жоне топмадим.
Ғам била жонимға еттим, ғамгусоре кўрмадим,
Ҳажр ила дилхаста бўлдум, дилситоне топмадим.
Ишқ аро юз минг маҳмал ўқига бўлдим нишон,
Бир камон абрўда тузлукдин нишона топмадим.
Кўнглум ичра сарв ўқдур, ғунча пайкон, гул тикон,
Даҳр боғи ичра мундоғ гулситоне топмадим.
Ҳусн мулки ичра сендек шоҳи золим кўрмадим,
Ишқ кўйида ўзумдек нотавоне топмадим.
Кўп ўқудум Вомиқу Фарҳоду Мажнун қиссасин,
Ўз ишимдин булажаброқ достоне топмадим.
Ул армон ичинда бўлсун, эй Навоий, гарчи мен,
Бир замон ишқида меҳнатдин амоне топмадим.
Таб ганжидин маоний хурдасин, юз қатла ҳайф —
Ким, нисор этмакка шоҳи хурдадоне топмадим.
✍️Алишер Навоий
Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
Около минуты
20 марта 2024