16 подписчиков
😏😀🤗😍😜😖😏
😁 ДУШАНБА МУТОЙИБАСИ: КУЛАЙИНМИ, ЎЛАЙИНМИ?!
➖ Хавфсизлик техникаси қоидаларини бузувчи кишилар қанча кўпайса, улар аслида шунча камаяди🤯.
➖ Нима учун “маишат”, “ишрат”, “ейиш”, “ётиш”, “ичиш” сўзларида “иш” сўзи борлигини ҳеч ақлимга сиғдира олмайман🧐.
➖ 20 йиллик тажрибага эга ишбоши (прораб) ўз уйини таъмирлаш пайтида ўзини тия олмай 20 қоп цементни қўшнисига ярим нархига сотиб юборди🤣.
➖ Дангасаларга маслаҳат: мабодо сизни ит қувласа — қочманг, у барибир сизга етиб олади, бекорга чарчаганингиз қолади😳.
➖ Мен шу даражада дангасаманки, бирор жойдан пул келишига ишора қилиб кафтим қичиса ҳам, уни қашилашга эринаман🥱.
➖ Биттаси ҳаётимни 360 градусга ўзгартирдим, деб ёзибди. Шу гапдан кейин геометрия нақадар муҳим фан эканлигини тушуниб етдим🤧.
➖ Бу оламда энг бешафқат касб эгалари шифокорлардир: улар қаеринг оғрияпти, деб сўраб, кейин ўша ерга қаттиқ босишади🤕.
📌 Постни дўстларингизга ҳам улашиб қўйинг. Улар ҳам бир яйрасин🤗.
Около минуты
4 марта 2024