16 подписчиков
#китобхонлик_беллашув_
Айтиш жоизки, ёшларни китобхонликка ўргатиш бугуннинг жиддий муаммолардан бири. Аҳвол шу даражага етдики, юзини телефон экранидан бура олмаётган болаларнинг кўз касалликлари, асабий ва тажовузкорлиги ошиб бораётгани статистикада қайд этила бошланди. “Оммавий маданият”нинг бу кўринишига қарши курашга бел боғлаган жиззахлик ўқитувчилар икки мактаб ўртасида беллашув ташкил этишди.
Жиззах шаҳридаги 5-сонли ва 21-сонли мактабнинг 2-синф ўқувчилари “Заковат билимдони” интелектуал ўйинида “Топқирлар” ва “Билимдонлар” жамоасига бўлиниб беллашдилар. Улар олдиндан вазифа қилиб берилган бадиий адабиётлар асосида ўз билимларини синашди.
-Тадбирдан мақсад ўқувчиларда хилма-хил воситалар орқали китобхонликнинг аҳамияти ҳақида тасаввур ҳосил қилиш, мутолаага ҳавас уйғотишдир, - дейди 21-сонли мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Дилноза Ҳамидова.
Иштирокчи ўқувчилар эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
Янглишхон Амонхонова, ЖДПУ стажёр ўқитувчиси
Около минуты
1 марта 2024