Найти в Дзене
16 подписчиков

#Kun_tarixi_


Бугун халқимизнинг севимли шоираси, вафо ва садоқат куйчиси, Ўзбекистон халқ шоираси, Жиззах келини Зулфияхонимнинг таваллуд куни.

Ҳаёт китобимни бехос варақлаб,
Мен ўтган умрга ачинмай қўйдим.
Табассум ўрнида кулдим чарақлаб.
Суйиш керак бўлса — телбача суйдим.

Кийганим ипакми, читми ё кимхоб,
Юрак бойлигидан қилмабман парво.
Мени оғушлаган ҳаёт нақ офтоб,
Янги қўшиқ талаб унда ҳар сабоқ.

Мен ўтган умрга ачинмай қўйдим,
Ҳеч кимда кўрмайин умримга ўхшаш:
Суйдим,
Эркаландим,
Айрилдим,
Куйдим,
Иззат нима — билдим.
Шу-да бир яшаш!..
#Kun_tarixi_  Бугун халқимизнинг севимли шоираси, вафо ва садоқат куйчиси, Ўзбекистон халқ шоираси, Жиззах келини Зулфияхонимнинг таваллуд куни.
Около минуты