16 подписчиков
ЧИҚИНДИ УЧУН ЯНГИ ТАРИФЛАР БЕЛГИЛАНДИ
Жиззах вилояти ҳокимининг 2024 йил 29 февралдаги 130-3-0-Q/24-сонли қарорига асосан, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш, чиқинди полигонларига жойлаштириш хизматлари бўйича янги тарифлар белгиланди.
Унга кўра,
- аҳолига бир ой учун бир одам бошига - 6000 сўм;
- хўжалик субъектларига 1 м.3 учун - 60 000 сўм;
- ва бир тонна учун - 135 420 сўм;
- чиқинди полигонларига чиқиндиларни тўғридан-тўғри жойлаштириш - 1 тонна учун 11 865 сўм этиб белгиланди.
Шунингдек, қўшимча қиймат солиғи билан бирга (2024 йилнинг 1 апрелидан бошлаб)
- аҳоли жон бошига - 6720 сўм;
- хўжалик субъектлари 1 м.3 учун - 67 200 сўм;
- ва бир тонна учун - 151 670 сўм;
- чиқинди полигонларига чиқиндиларни тўғридан-тўғри жойлаштириш - 1 тонна учун 13 289 сўм тўлайди.
Около минуты
1 марта 2024