Найти тему
16 подписчиков

O'QI, BOLAM, KITOBING


Ўқи, болам, китобинг эзгуликка бошлайди,
Ўқисанг, қаттиқ кўнглинг, болам, бирам юмшайди,
Богларинг, чаманларинг гул очади,яшнайди,
Ҳаёт номли лайлаклар юрагингда қишлайди,
Авлодларинг, Ватанинг, болам, мангу яшайди,
Кир либосин эгнидан дунё ечиб ташлайди,
Ватансизлар, хоинлар, албат, лабин тишлайди,
Тинчликни кўролмаслар охир бошин қашлайди.

Билимдонлар тафаккур чироғини ёқади,
Келажакнинг қўллари эшигингни қоқади,
Осмонингда ой, юлдуз жилмаяди, боқади,
Китобингдан яхшилик зиё бўлиб балқади,
Қалб аталмиш дарёда соҳир ҳислар оқади,
Дилгинанг чашмасида меҳр сувдек қалқади,
Илмсизлик одамни илондайин чақади.

Кўзларингга жавдираб дунё ҳайрон боқади.
Ўқи. болам. ўқисанг, йўлларинг бўлгай равон,
Тўсолмайди йўлингни учраган турли довон,
Обод, озод диёрда сурасан давр-у даврон,
Дилингни забт этолмас ҳасад. шубҳа-ю гумон,
Ўқиганни Яратган, албат. қўллайди, ишон.

Турли бало-қазодан ҳур бўласан, ҳам омон,
Дилгинанг осмонида чарақлар ойдек виждон,
Ватанингга. фарзандим, гул даврон келди,ишон.
O'QI, BOLAM, KITOBING  Ўқи, болам, китобинг эзгуликка бошлайди, Ўқисанг, қаттиқ кўнглинг, болам, бирам юмшайди, Богларинг, чаманларинг гул очади,яшнайди, Ҳаёт номли лайлаклар юрагингда қишлайди,...
02:55
Около минуты