Найти тему
16 подписчиков

✅✅✅📣📣📣


Президент раислигида уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларига бағишланган видеоселектордан

➖Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимларига қурилиш ва коммунал хўжалигига жавоб берадиган 1 нафар ўринбосар тайинланади;

➖келгуси йил 1 январдан барча лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, ишларни амалга ошириш, шунингдек, уларни қабул қилишда “ресурс усули”дан воз кечилиб, “ҳажм усули”га ўтилади;

➖қурилишни коррупциядан холи соҳага айлантириш мақсадида 1 июлдан қурилишда тузиладиган барча шартномалар, объектни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилади;

➖“Менинг ҳудудим” платформаси ишга туширилиб, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва овоз бериш механизми жорий қилинади;

➖фаолиятидаги камчиликлар сабаб Нукус, Қоровулбозор, Навбаҳор, Косонсой, Нуробод, Олтинсой, Музработ, Қизириқ, Бандихон, Оқолтин, Сайхунобод, Мирзаобод, Ховос, Пискент, Қўштепа, Боғдод туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади;

➖тажриба тариқасида 5 та шаҳарда – Когон, Ширин, Янгиер, Бекобод ва Янгийўл шаҳарларида сув таъминотига хусусий шериклар жалб қилинади.

➖кўп қаватли уйлар ертўласи ва бўш жойлар “Менинг уйим” тизимига боғланади ҳамда аҳоли ва ташаббускорларга очиқ эълон қилинади;

➖1 апрелдан бошлаб ҳаво, сув ва атроф-муҳитни ифлосланиш даражасига қараб ҳудудлар рейтинги жорий қилинади;

➖Оҳангарондаги 23 гектар ва Янгийўлдаги 37 гектарда жойлашган собиқ чиқинди полигонлари ҳудудида “яшил боғлар” ташкил этилади;

➖ келгуси беш йил давомида Тошкент шаҳри ва унга туташ Тошкент вилояти туманларида камида 3 минг гектар “яшил белбоғ” ва 200 гектар “яшил боғлар” ташкил қилинади. Жумладан йирик қурилиш материаллари, энергетика, металлургия корхоналари томонидан 5 гектардан “яшил белбоғ” яратилади;

➖2025 йилдан Аи-80 маркали бензиндан узил-кесил воз кечилади, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошган автомобилларнинг Тошкентда ҳаракатланиши бўйича аниқ механизм ишлаб чиқилади.

1 минута