14 подписчиков
@yangiobod
Илҳом Шер
(Ярми ҳазил, ярми чин)
Аччиқ қилиб онамга,
Хотин топиб бер, дейман.
Беркинволиб хонамга,
Ўксиб-ўксиб, йиғлайман.
Не қилишни билмайман!!!
✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿
Онам айтар, ишқилиб,
Тан-жонинг соғми болам?
Қаранг, дейман ўшқириб,
Совлиқ истар қўчқор ҳам,
Ўксиб-ўксиб, йиғлайман,
Не қилишни билмайман!!!
✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿
Ичим куяр, куймоқда
Бечора юраккинам.
О, бепичоқ сўймоқда
Дардларим тентакгинам,
Не қилишни билмайман,
Ўксиб-ўксиб, йиғлайман!!!
✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿
Ўзимдан ўтганини
Дил билар, юрак билар,
Дил зардоб ютганини,
Ҳатто капалак билар,
Айтинг, қандай чидайман,
Ўксиб ўксиб, йиғлайман!!!
✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿ ✿
Ичганим қон, ютганим
Бўлса нетай дард, алам,
Кўз очиб, илк кўрганим
Бўлди шеър, қоғоз, қалам.
Чора кўрай қандай ман,
Ўксиб ўксиб,йиғлайман!!!
Около минуты
21 января 2024