Найти в Дзене
17 подписчиков

✔️ Айрим раҳбарларнинг хорижий давлатларга бориб, инвестиция жалб қилиш бўйича ишлари кутилган натижасини бермаётгани қайд этилди.


⚫️Масалан, Фарғона вилояти ҳокими 2022 йилда Япония ва Германияга, 2023 йилда Корея ва Хитойга бориб 1,8 миллиард долларлик 42 та лойиҳа бўйича келишувга эришган.

⚫️Лекин, бир йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса-да, 1,5 миллиард долларлик 39 та лойиҳа бўйича ҳали иш бошланмаган.

⚫️Шу каби, Сирдарё вилояти ҳокими охирги 2 йилда Корея ва Хитойга бориб, бор йўғи 180 миллион долларлик 17 та лойиҳа бўйича шартнома қилган. Шундан ҳозирда 6 та лойиҳадаги ишлар тўхтаб қолган.

⚫️Ташрифларда ҳокимлар миллиард-миллиард долларлик лойиҳа таклифларини хорижий ҳамкорлар билан ишлаб чиқиб, уларни дастурга киритган бўлишига қарамай, лойиҳани юргизиш масаласини ўз ҳолига ташлаб қўйган.

⚫️Шу боис, бу лойиҳалар билан Инвестиция вазирлигининг ўзи шуғулланиши белгиланди.

⚫️Инвестиция вазирига тармоқ раҳбарлари билан бирга 41 та лойиҳа бўйича барча ҳисоб-китобларни қилиб, лойиҳа олди ҳужжатларини ишлаб чиқиб, хорижий инвесторлар ва молия институтларига тақдимот қилиш ва амалий ишларни бошлаш топширилди.

✈️Telegram || Facebook | 🎬Youtube | 🌐WEB | ☎️Дзен
✔️ Айрим раҳбарларнинг хорижий давлатларга бориб, инвестиция жалб қилиш бўйича ишлари кутилган натижасини бермаётгани қайд этилди.
Около минуты