Найти тему
16 подписчиков

🔍 Бош вазир 18 та туман ва шаҳар ҳокимларининг лавозимга лойиқлигини кўриб чиқади


⏺ Ўтган йили 5 та - балиқчилик, паррандачилик, заргарлик, асаларичилик, ипакчилик тармоқларида хорижий инвестицияни жалб қилиш ишлари энг суст даражада бўлгани кўрсатиб ўтилди.

🔵Хорижий инвестициялар ҳажми 2023 йилда 1,6 баробар ўсган бўлса-да, энг катта салоҳиятга эга Самарқанд ва Тошкент шаҳрида бу кўрсаткич имкониятга яраша бўлмади.

🔵Шунингдек, 12 та туман ва шаҳарда ўзлаштирилган жами инвестициялар ўтган йилга нисбатан камайган.

🔵Ёки, 6 та туман ва шаҳарда ўзлаштирилган инвестиция 10 миллион долларга ҳам етмаган.

🔵Масалан, Шофиркон, Янгиобод, Нуробод, Пахтачи, Фурқат ва Хива тумани ҳокимларига консалтинг компаниялар томонидан 800 миллион долларлик 241 та тайёр инвестиция лойиҳа таклифлари ишлаб берилган бўлса-да, ҳокимлар тайёр лойиҳаларга ҳам инвестор топмаган.

🔵 Бош вазирга ушбу камчиликлар қайд этилган 18 та туман ва шаҳар ҳокимларининг лавозимга лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

✈️Telegram || Facebook | 🎬Youtube | 🌐WEB | ☎️Дзен
🔍 Бош вазир 18 та туман ва шаҳар ҳокимларининг лавозимга лойиқлигини кўриб чиқади  ⏺ Ўтган йили 5 та - балиқчилик, паррандачилик, заргарлик, асаларичилик, ипакчилик тармоқларида хорижий инвестицияни
Около минуты