17 подписчиков
✔️Маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга етказишда ишончли логистика занжирларини ташкил қилиш бўйича ўз ечимини кутаётган масалалар таҳлил қилинди.
❌ Масалан, айрим мамлакатларда юк ташишда қўшимча йиғимлар мавжуд, ҳайдовчилар учун виза режими мураккаб, автотранспорт учун вазн талабларини мувофиқлаштириш якунига етказилмаган, портларда экспорт товарларини сақлаш ва қайта ишлашга мўлжалланган терминаллар йўқ.
❗️Бу масалалар билан лозим даражада шуғулланмаётгани учун транспорт вазири И.Маҳкамов огоҳлантирилди.
✔️Инвестиция вазирлигига логистикадаги муаммоларни ечиш, минтақавий ва йирик халқаро лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича бир қатор топшириқлар берилди.
✔️Стратегик темир йўл коридорларини барпо этиш доирасидаги ишларни фаоллаштириш лозимлиги қайд этилди.
✔️Мутасаддиларга хорижий мамлакатларда маҳаллий ташувчиларимиз учун виза режимини соддалаштириш чораларини кўриш топширилди.
Около минуты
18 января 2024