Найти в Дзене
16 подписчиков

❗️“Зомин”, “Чимён” ва “Амирсой” ҳудудида бож олинмайдиган (“duty free”) йирик савдо комплекслари барпо этилади


“Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-9-сон, 12.01.2024 й.) қабул қилинди

🔹туризм салоҳияти юқори бўлган туман ва шаҳарларда замонавий меҳмонхоналар (жойлаштириш воситалари) ва майдони 5 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо-кўнгилочар мажмуаларидан иборат бўлган туризм марказлари;

🔹“Зомин” туристик-рекреацион зонаси, “Чимён” халқаро умуммавсумий курорти ва “Амирсой” тоғ-чанғи курорт зонаси ҳудудида бож олинмайдиган (“duty free”) ва йирик халқаро брендларнинг савдо дўконларидан иборат бўлган йирик савдо комплекслари (“Luxury tourism village”) барпо қилинади.

➖ миллий заргарлик маҳсулотлари дўконларида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли қуймалар ҳамда Марказий банкнинг эсдалик пул белгиларини сотиш учун вендинг автоматларини ўрнатишга рухсат берилади.

✈️Telegram || Facebook | 🎬Youtube | 🌐WEB | ☎️Дзен
Около минуты