Найти в Дзене
16 подписчиков

#МТТда_байрам👁


ЖАЖЖИ ВАТАНПАРВАРЛАР

Жиззах шаҳридаги 23-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси замонавий шароитларга эга маскан ҳисобланади. Таълим муассасасида атоқли саналар муносабати билан мунтазам байрам тадбирлари, кўрик-танловлар ва спорт мусобақалари ташкил этилади. Айниқса катта гуруҳ болажонлари ўртасида “Дўстимга совға”, “Ҳарфлардан топ” интеллектуал ўйинлардан иборат беллашувларда кичкинтойларнинг зукколиги ва топқирлиги яна бир бор синалди.
– Бу каби тадбирлар боғчамизда мунтазам ўтказилади, –деди мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Гулноза Содиқова. –Ҳатто тарбиячилар ўртасида ҳам кўрик-танловлар ташкил этилиб, унда тарбиячиларнинг касб маҳорати, билим даражаси викторина саволлари бўйича синовдан ўтказилади. Малакали тарбиячиларимиз ўз устида тинимсиз ишлаб, касбининг етук моҳири бўлган, десам асло муболаға бўлмайди.
Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан жажжи болажонлар ўртасида ташкил этилган “Мен ҳам ҳарбий бўламан!” беллашувида тарбияланувчилар Воҳиджон Рустамжонов, Элшод Тохиров, Ҳамид Мелқўзиев, Солиҳа Райимова каби кичкинтойлар фаоллиги билан ажралиб туришди. Болажонларнинг бийрон тилларда айтилган мактаб, она-Ватан, бахтли болалик, боғча ҳақидаги инглиз, рус тилларида айтган шеърлари олқишлар билан кутиб олинди. Қизиқарли ва мазмунли тадбирда жажжи болажонлар ватанпарварлик ғояси сингдирилган қўшиқлар айтиб рақсга тушишди.
Тадбир якунида ғолиб иштирокчилар ва уларнинг ота-оналарига муассаса маъмуриятининг фахрий ёрлиқ ва совғалари топширилди.

Шаҳноза ЮЛДАШЕВА

✈️Telegram || Facebook | 🎬Youtube | 🌐WEB | ☎️Дзен
1 минута