Найти тему
16 подписчиков

🇺🇿#Ватанпарварлик_ойлиги


ФАХРИЙЛАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Жиззах шаҳридаги Қозон (Волгабўйи) федерал университети Жиззах филиалида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Фахрийлар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.Тадбирда Жиззах шаҳридаги Қозон(Волгабўйи) федерал университети Жиззах филиали ижрочи директори, техника фанлари доктори, профессор Озод Бобомуродов, филиал директори (Россия Федерацияси томонидан) Марат Умаров, афғон уруши қатнашчиси, фахрий Олимжон Расулов, истеъфодаги подполковник Ихтиёр Ибайдуллаев, вилоят рус миллий маданий маркази раиси ўринбосари Татьяна Кизенко ва бошқалар сўзга чиқиб, қатнашчиларни Ватан ҳимоячилари куни билан самимий табрикладилар. Нотиқлар сўнгги йилларда миллий армиямизда хизмат қилиш шарафли касбга айлангани, Қуролли Кучларимизда хизмат қилиш ёшларимизнинг иродасини тоблайдиган, Ватани, халқига садоқат, матонат, жасоратдан сабоқ берувчи ҳаёт мактаби бўлганини алоҳида таъкидладилар ва ватанпарварлик ойлигининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар беришди.
Фахрийлар ва ёшларнинг мулоқоти савол-жавобларга бой бўлди. Фахрийлар ўз ҳаёт йўли, амалга оширилган эзгу ишлар ҳақида талабаларга гапириб бердилар.

В.ҒАЙБУЛЛАЕВ.

✈️Telegram || Facebook | 🎬Youtube | 🌐WEB | ☎️Дзен
🇺🇿#Ватанпарварлик_ойлиги  ФАХРИЙЛАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ  Жиззах шаҳридаги Қозон (Волгабўйи) федерал университети Жиззах филиалида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Фахрийлар ва ёшлар” учрашуви...
1 минута