16 подписчиков
#Воҳа_бўйлаб 🟦🟦🟩🟩
🇺🇿ДЎСТЛИК: 🗄 Tуман Мудофаа ишлари бўлими, Жиззах гарнизони Н-ҳарбий қисм, 524-СЧР батальони ва туман Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан "Янги Ўзбекистон армияси - мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир" шиори остида "Халқ ва армия бир тану бир жондир” мавзусида туманнинг "Бунёдкор" маҳалласи аҳолиси ва ёшлари ўртасида фестивал ташкил этилди.
➡️➡️➡️➡️➡️➡️➡️➡️
🇺🇿ЖИЗЗАХ шаҳри: 🗄 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32йиллиги ҳамда " Ватан ҳимоячилари куни"ни нишонлашлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича "Баркамол авод" республика болалар мактабининг чора-тадбирлар режасига кўра, ўқувчи-ёшларни кенг жалб этган ҳолда "Ватан-муқаддас, уни ҳимоя қилиш-шарафли бурч!" шиори остида ҳарбий қисмларга экскурсия ва ҳарбийлар билан суҳбатлар ташкил этиш режалаштирилган. Режага асосан вилоят "Баркамол авлод" болалар мактаби томонидан Шароф Рашидов туманидаги Н-ҳарбий қисмга экскурсия уюштирилди. Саёҳат давомида ҳарбийлар билан учрашувлар, суҳбатлар ташкил этилди.
➡️➡️➡️➡️➡️➡️➡️➡️
🇺🇿ҒАЛЛАОРОЛ :🗄ҒАЛЛАОРОЛ туманида ҳам “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун” шиори остида “Ватанга хизмат-олий фазилат” мавзусидаги ватанпарварлик тадбири ёшларда катта қизиқиш уйғотди.
Туманнинг Маданият маҳалласидаги Ғаллаорол хизмат кўрсатиш ва сервис техникумида туман ёшлари, маҳаллий аҳоли, зиёлилар, нуронийлар ҳамда фахрийлариштирок этган тадбирда Жиззах гарнизони ҳарбий хизматчилари ҳарбийлар ҳаётини акс эттирувчи саҳна кўринишларини намойиш этишди.
Тадбир давомида ҳарбийлар ёшларга қуроллардан фойдаланиш бўйича амалий машғулотлар ўтказишди.
1 минута
17 января 2024