Найти в Дзене
17 подписчиков

#SArkazM 🟥🟥🟥🟥


Ўзбекча аниқлик

Келадиган одам телефонда “Мана, кепқолдим” дейди. Чунки у билади, эртароқ айтиб, алдаб қўймаса, камида 14 минут кутиб қолади. Кутаётган одам эса алдашаётганини билади ва “кепқолдим”га ишонмай, “келдим” дегандан кейин ҳам 16 минут ўтиб, шошмай чиқади.

Учрашув соат 15:00 га белгиланади. Бир тараф иккинчи тарафнинг кечикишини тахмин қилиб, 15 минут кечикиб боради ва яна 17 минут кутади. Сабаби, иккинчи томон биринчи томонни ярим соат кечикади, деб ўйлаган бўлади.

Тадбир 11:00 га дейилади. Бориб ярим соат кутасан, бошланмайди. Эътироз билдирсанг, "одамлар кечикиб келишини ҳисобга оляпмиз" дейишади. "Одамлар" ҳам боплайди, ўзи ярим соат кечикиб бошланган тадбирга 12:05 да келишади.

Қизиғи, ҳеч ким хижолат бўлмайди.

Жамият, вазият шундайки, ўз вақтида келган одам доим асабийлашиб кутади. Доим!


🔵Facebook  | 🎬Youtube |   🌐WEB | ☎️Дзен
#SArkazM 🟥🟥🟥🟥  Ўзбекча аниқлик  Келадиган одам телефонда “Мана, кепқолдим” дейди. Чунки у билади, эртароқ айтиб, алдаб қўймаса, камида 14 минут кутиб қолади.
Около минуты