Найти тему
17 подписчиков

✅✅✅#PREZIDENT


Тўғри ишлаётган, тушумларини тўлиқ кўрсатиб, солиқларини ўз вақтида тўлаётган тадбиркорлар бир нарсадан ҳотиржам бўлсин. Бундай тадбиркорларни биз ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни давом эттирамиз
- деди Президент йиғилишда.

Давлат раҳбарининг топшириғига кўра тадбиркорларнинг очиқ-ошкора рейтинги ишлаб чиқилди. Энди улар фаолиятига солиқчилар баҳо бермайди, рағбатлантириш чоралари ҳам рейтинг асосида белгиланади ҳамда бу тадбиркорлар кутаётган адолатли ечим бўлади.

Рейтинги юқори тадбиркорлар учун:

- барча солиқ текширувлари бекор бўлади;

- қўшилган қиймат солиғи суммаси бир кунда текширувларсиз қайтариб берилади (ҳозир 7 кундан 30 кунгача);

- бошқа солиқ турлари бўйича ортиқча тўлов суммаси уч кунда қайтариб берилади (ҳозир 15 иш кунида);

- товарларни импорт қилишда ва сотишда қўшилган қиймат солиғини божхона ва солиқ органларида ўзаро ҳисобга олиш имконияти яратилади;

- туманларда аукционда олинган давлат активлари ва ер участкалари қийматини бўлиб тўлаш муддати 3 йилдан 5 йилгача узайтирилади.

Ҳар бир тадбиркор реал вақт режимида ўз ўрни ва баҳосини билиб боради.

Савдо-саноат палатасига ўз сайтида рейтинг натижаларини онлайн эълон қилиб, тадбиркорлар сўровларига тезкор жавоб бериб бориш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.


🔵Facebook  | 🎬Youtube |   🌐WEB | ☎️Дзен
✅✅✅#PREZIDENT  Тўғри ишлаётган, тушумларини тўлиқ кўрсатиб, солиқларини ўз вақтида тўлаётган тадбиркорлар бир нарсадан ҳотиржам бўлсин.
1 минута