Найти в Дзене
17 подписчиков

2️⃣2️⃣2️⃣2️⃣2️⃣2️⃣2️⃣ 🇺🇿#VATANHIMOYACHILARI 👨‍✈️


Жиззах шаҳридаги 19-сонли умумтаълим мактабида 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Балли, йигитлар” танлови бўлиб ўтди. Унда 4-синфда таҳсил олаётган 8 нафар ўқувчи иштирок этиб, билимдонлик, спорт ва санъат бобида беллашдилар. Таништирув, эркин мавзу шартлари ўқувчиларнинг ижодий маҳоратини намойиш этган бўлса, мева тўғраш ва арқонда сакраш эпчиллик, чаққонлик синови бўлди.

-Мактаблардаги бу каби тадбирлар ўқувчилар одатий дарс давомида оладиган билим ва кўникмалардан кўра ўн чандон юқори натижа беради, - дейди мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Дилноза Жалилова. – Омма олдида ўзини тута билиш, руҳий ҳаяжонни енгиш, маҳорат ва билимни намоён эта олиш каби қимматли тажриба орттирилади. Тенгдошлари ва ўқитувчилар томонидан эътироф этилган ўқувчиларда ўзига ишонч, руҳий юксалиш кузатилади. Шу сабаб бу каби тадбирларни тез-тез ташкил қилиш, унга кўпроқ ўқувчиларни жалб этишга ҳаракат қиламиз. Бугунги тадбирда ҳам ҳар куни дарс ўтадиган ўқувчиларимизнинг янги қирраларини кашф этдик, бўш вақтдаги машғулотлари, дарсдан ташқари тўгаракларда олган билимларидан бохабар бўлдик.

Тадбир якунида барча иштирокчилар турли номинацияларда ғолиб деб топилиб, китоб ва совғалар билан тақдирланишди.


🔵Facebook  | 🎬Youtube |   🌐WEB | ☎️Дзен
1 минута