20 подписчиков
🚨🚨🚨
Жиззахда электр таъминоти корхонаси ходими ток уришидан вафот этди
Жиззах вилояти Бахмал тумани электрмонтёр ток уруши оқибатида вафот этди.
Маълум бўлишича, 13 январь куни соат тахминан 17:20 ларда Бахмал тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ИИБга хабар бериб, унда тумандаги электр таъминоти корхонасида электрмонтёр сифатида ишловчи 47 ёшли Т.У. Бахмал тумани, “Ойқор” ҚФЙ, “Сартюзи” қишлоғи ҳудудида симёғочга чиққан вақтида ток уриб вафот этгани тўғрисида маълум қилган.
Олиб борилаётган терговга қадар текшириувда ҳодиса содир бўлган жойга марҳум Т.У. ҳамкасби билан биргаликда боргани аниқланган. Улар Бахмал тумани электр таъминоти корхонасининг “Ойқор” ҚФЙ ҳудудига масъул ходимлар бўлиб, 13 январь куни “Ойқор” ҚФЙ ҳудудида электр таъминоти узилиб қолгани учун ушбу носоз жойни аниқлаш мақсадида текширув ишларини олиб бораётган бўлган.
Марҳум Т.У. судга оид тиббиёт экспертизасидан ўтказилиб, Ғаллаорол тумани суд-тиббий экспертизаси хулосасида “марҳум Т.У.нинг ўлими тананинг электр токи уриши ва ёниши” оқибатида юзага келгани кўрсатилган.
Около минуты
15 января 2024