Найти тему
16 подписчиков

🇺🇿#VATANHIMOYACHILARI 👨‍✈️✈️


БИЗ ВАТАН ҲИМОЯЧИСИНИ ВОЯГА ЕТКАЗДИК

2023 йил баҳори. Бу биз учун  абадий унутилмас ва ҳаяжонли бўлиб қолади. Апрель ойида тўнғич фарзандимиз Жавлонбек Абдураҳимов хизмат қилаётган ҳарбий қисмда қасамёд қабул қилиш маросимида қатнашдик. Аскар оналари номидан сўзга чиққан онимда кўзимдан беихтиёр оққан ёшлар қувонч ва ҳаяжондан кўкси гурс-гурс уриб турган барча оналарнинг ҳам мижжасида қалққан эди...
Уч фарзандимиз бор. Жавлонбек ёшлигидан спортга қизиқди, кучли, иродали бўлишга интилди. Умумтаълим мактабини тамомлагач, Жиззах шаҳридаги Самбраҳам университетига ўқишга кирди, аммо ҳарбий ҳаёт тарзига қизиқиши кучлилиги сабаб армияга кетишга аҳд қилди. Барча талабларни бажариб, армияга қабул қилинган куни тонггача ухламасдан, орзулари, келажак режалари учун биринчи поғонани босиб ўтишга чоғлангани ҳақида гаплашган эдик.

Жанубий-ғарбий махсус ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмлардан бирида хизмат қилаётган ўғлим, ҳарбий қисм офицерлари, сержант ва командирлари билан телефон орқали тез-тез мулоқот қилиб турамиз. 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий қисмда ўтказилган тадбирда бизга интизомли, шижоатли ва мард ўғлонни тарбиялаб вояга етказганимиз учун ташаккур билдиришди. Унинг ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси олишига ишончимиз ошди. Ўғлимнинг улғайиб, мушаклари янада кучга тўлгани, хатти-ҳаракатларида ҳарбийларга хос виқор ва ўктамлик ёғилиб туришидан юрагимиз қувончга тўлди.

Бу бахтни фарзанди оддий аскарлик либосини кийган ота-оналаргина ҳис қила олади.                                                                  
Бахтиёр ҲАКИМОВ,
Гулмира ҲАКИМОВА, вилоят солиқ хизмати ходимлари.


🔵Facebook | 🎬Youtube | 🌐WEB | ☎️Дзен
1 минута