16 подписчиков
📢Янги йилнинг илк кунида янги «Жадид» газетаси чоп этилди
Президент Ш.Мирзиёев 2023 йил 22 декабрда ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида жадид боболаримизнинг миллий тараққиётни ҳар томонлама жадаллаштириш, зиёли ва ижодкорларни бирлаштиришга дахлдор ташаббуслари қаторида “Жадид” газетасини таъсис этиш ғоясини қўллаб-қувватлади ҳамда ушбу нашрни янги йилнинг биринчи кунида чоп этиш таклифини илгари сурди.
🗞 Қисқа фурсат давомида – бор-йўғи саккиз кун ичида саккиз саҳифалик газетанинг илк нишона сони нашрга тайёрланди. 2024 йилнинг илк кунида “Жадид” газетаси чоп этилди.
–Янги йил янги бир тарихий ҳодиса билан бошланди, – деди адабиётшунос олим, филология фанлари доктори Баҳодир Каримов. – 2024 йилнинг илк кунида "Жадид" деган газета қўлимизда турибди. Унинг ташаббускори Президентимиз айнан ўзларининг нутқларида мана шундай газета ташкил қилиш керак, деган фикрни илгари сурган эди. Ана шу жараёнда “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси негизида пайдо бўлган бу газетанинг ходимлари, жадидшунослар, олимлар, зиёлилар жиддий ишлади ва жуда қисқа муддат давомида давлатимиз раҳбарининг топшириғи бажарилди. Президентимизнинг бу ташаббусини нафақат биз – ўзбек олимлари, балки халқаро миқёсдаги жадидшунос олимлар, жадид адабиёти, жадид маданияти, жадид санъати билан шуғулланадиган барча зиё аҳли қўллаб-қувватлайди. Ўйлайманки, газета саҳифаларида хориждан келган кўп манбалар, материаллар ҳам ўз ифодасини топади.
✅ Ушбу нашр Ватан ва халқ манфаатлари йўлида жон фидо қилган миллат ойдинлари – жадид боболаримиз ҳаёти ва фаолиятини кенг тарғиб этишда ўзига хос тафаккур майдони бўлиб хизмат қилади.
📺 "Жадид" газетасининг нишона сони ҳамда ушбу янги нашрни таъсис этишнинг тарихий аҳамияти ҳақида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси "Маданият ва маърифат" телеканалида тақдимот қилинди.
🇺🇿Jizzaxnews расмий манбалари
1 минута
3 января 2024