Найти тему
16 подписчиков

🤓🤓🤓 #BUQIZIQ #MUCHAL


БАЛИҚ МУЧАЛИ

Ушбу мучал соҳиблари серғайрат ва беғубордир. Пасткашлик, тилёғламалик ва ғийбат уларга бегона. Ишонувчан ва ростгуйлар, кўпинча ёлғон-яшиқ гаплар туфайли балиқ мучали вакиллари ўз тинчлигини йўқотади. Баркамолликка интилиш уларни ўзига ҳам, бошқаларга ҳам талабчан қилиб қўяди. Улар кўп нарсани талаб қилишади, лекин талабларидан кўра кўпроқ ишни ўзлари амалга оширишади.

Виждонли, таъсирчан ва довюрак мучал эгаларига бемалол ишониш мумкин. Самимий, одатда билдирган фикр-мулоҳазалари хамиша асосли бўлади. Соддаларча ишонувчанликлари туфайли уларни ҳамиша алдаш мумкин. Шу билан бирга, ушбу мучал соҳиблари серзарда бҳлиб, баъзан тилларига эрк бериб юборишади. Бироқ уларни фикр-мулоҳазаси билан ҳисоблашиш керак. Чунки яхши маслаҳат беришади, кизикиб, дарров ишга берилиб кетишади. Улар истеъдодли, ўқимишли ва иродали кишилардир.

Бутун умр ҳеч нарсадан зориқишмайди, ҳар қанақанги ишда ҳам муваффақият қозонишлари мумкин. Қайси касбни танлашмасин, доимо ғалаба қозонишади. Кўпинча ҳамма учун севимлидирлар, бироқ ўзлари бошқаларни камдан-кам ҳоллардагина ёқтиришади. Бу мучалда туғилганлар камдан- кам ҳоллардагина ёшлигида оила қуришади. Қарз олишни ва узундан-узун гапиришни ёқтирмайдилар. Шоиртабиат, жўшқинликлари туфайли бутун умр кўплаб муаммоларга сабабчи бўлишади. Бирок кексайганида бахт- саодатга ва барча истакларини амалга оширишга эришадилар.

🇺🇿Jizzaxnews  расмий манбалари

🗣🔵Facebook 🗣 😎Telegram 🗣🎬Youtube
🗣☎️ Дзен 🗣 🌐WEB
🤓🤓🤓 #BUQIZIQ  #MUCHAL  БАЛИҚ МУЧАЛИ  Ушбу мучал соҳиблари серғайрат ва беғубордир. Пасткашлик, тилёғламалик ва ғийбат уларга бегона.
1 минута