17 подписчиков
🧐🧐🧐🧐✅✅✅
ЁШ ТАДБИРКОРЛАР САФИ КЕНГАЯДИ
Биз ўтган икки йил давомида тумандаги барча қатламдаги ёшларнинг дарду-ташвишларига қулоқ солдик.
Қолаверса, имконияти чекланган, биргина туртки бўлса, ҳаётда ўз ўрнига эга бўладиган ўғил-қизларга ёрдам беришни бошладик. Улардан мингдан ортиғи юртимиздаги ислоҳотлардан, амалга оширилаётган ёшлар сиёсатидан рози бўлиб, ўзлари орзу қилганидек ниятига етди.
Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати борасида амалий ишларнинг яна бир исботи, 2024 йилнинг “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинишидир. Бу биз ёшларга улкан масъулият, шу ўринда кенг имкониятлар эшигини очиб беради. Йил номланиши воҳамиздаги барча ўғил-қизларга, уларнинг орзуларига қанот бахш этгани рост. Эндиликда аҳолининг ёш қатламига, келажагимиз эгаларига бўлган эътибор, ғамхўрлик ортишига, уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишларига янада кўпроқ аҳамият қаратилади. Юрт болаларининг замонавий касбларга қизиқиши ортади, IT соҳасидаги билимлари мустаҳкамланади, иқтидорли ҳамда ижтимоий муҳофазага муҳтож ёшлар яна қўллаб- қувватланади.
Ушбу йилда ҳам туманимиздаги йигит-қизларни замонавий касбларга, ўзи хоҳлаган иш билан банд қилишда ҳамда ёш тадбиркорларни кўпайтиришга бор кучимиз билан ёндошамиз. Бизнес соҳасида ўз ҳиссасини қўшаётган ва қўшиш ниятида юрганлар учун эса бу йил янги имтиёзлар, янги муваффақиятлар келтириши, шубҳасиз.
Аббос ТУРДИҚУЛОВ,
Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармасининг
Янгиобод туман бўлими бошлиғи
1 минута
10 января 2024