Найти в Дзене
16 подписчиков

✅✅✅#Xotin-QIZLAR


“Аёллар дафтари”нинг бешинчи босқичига старт берилди

Президентнинг хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш бўйича берган топшириқлари ижроси юзасидан Фориш тумани маҳаллаларида 30 ёшдан юқори бўлган аёлларнинг хатлов ишлари бошланди.

Ҳар бир маҳаллада 8 кишидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилиб, ҳар бир хонадондаги аёллар муаммолари ўрганилмоқда.

Анкета сўровномалари тўлдирилиб, 5 январдан 31 январгача хатлов ишлари давом этади.

“Аёллар дафтари”нинг 5-босқичида эҳтиёжманд хотин-қизларнинг ҳар бирига индивидуал ёндашиб ёрдам кўрсатилади. Йил якунига бориб мазкур аёллар мустақил бизнес юритишга тайёрланади. Бунинг учун ишга жойлаштириш, тадбиркорлигини бошлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, томорқадан самарали фойдаланиш, ўзини-ўзи банд қилиш каби йўналишларда амалий кўникмага эга бўлиши таъминланади.


🔵Facebook | 🎬Youtube | 🌐WEB | ☎️Дзен
Около минуты