16 подписчиков
🤓🤓🤓⚡️👁️👁️👁️
Журналистлар Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейида
Самарқанд шаҳридаги Кичик мутахассислар тайёрлаш марказида “Янги Ўзбекистон армияси — мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир!” шиори остида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир иштирокчилари – Тошкент, Навоий ва Жиззахдан келган ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари куннинг иккинчи ярмида Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейида бўлди.
Ушбу музейнинг оммавий ахборот воситалари ходимлари учун алоҳида жозибаси бор. Чунки музей ўзбек журналистикаси тарихидан сўзлайди, миллий матбуотимизнинг тамал тошини қўйган жадид боболаримизнинг ўгитларидан сабоқ беради.
Около минуты
9 января 2024