16 подписчиков
2️⃣2️⃣2️⃣2️⃣2️⃣2️⃣2️⃣2️⃣2️⃣2️⃣
#ХАЙР_АЛИФБЕ #САЛОМ_ЯНГИ_ЙИЛ!
➖🟡Жиззах: Жиззах шаҳар мактаб ва мактабгача таълим бўлимига қарашли 19-умумтаълим мактабида 1 “а” синф ўқувчиларининг “Хайр Алифбе, Салом Янги йил!” номли саводхонлик байрами ўтказилди.
Байрам тадбирини синф раҳбари Моҳира Баратова очиб, барчани янги 2024 йил ҳамда саводхонлик байрами билан қутлади. Шундан сўнг Алифбе китобини муваффақиятли ўзлаштирган ўғил-қизларнинг бошланғич таълим бўйича эгаллаган дастлабки билимлари интеллектуал ўйинлар, қизиқарли савол-жавоблар орқали илк синовдан ўтказилди. Жажжи болажонлар томонидан ижро этилган шеър, қўшиқ ва рақслар тадбирга янада кўтаринкилик бағишлади.
Тадбирга болажонларни табриклаш учун Қорбобо, Қорқиз ва эртак қаҳрамонлари ташриф буюришди. Ўз навбатида улар ҳам янги йилга атаб шеър ва қўшиқлар айтишди, турли байрам совғалари улашишди.
➖🟡Бахмал : Бахмал туманининг Барлос қишлоқ фуқаролар йиғинидаги 32-умумтаълим мактабида Янги йил байрами кенг нишонланди.
Тадбир бошланғич синф ўқувчиларининг саводхонлик кечаси билан бошланди. Кичкинтойлар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари, қувноқ “Ҳарфлар”га бағишланган чиқишлар, она Ватанни ҳамда устозларни мадҳ этувчи шеърлар, куй-рақслар, ўқитувчилар ва ота-оналарнинг кайфиятларини кўтариб, хуш кайфият бағишлади. Шундан сўнг ёш авлод тарбияси, уларнинг саводхонлигини оширишда ўрнак кўрсатган бошланғич синф ўқитувчилари Шерзод Хўжаназаров, Мақсуд Сулаймонов ва Асқар Қаҳҳоровларга мактаб раҳбариятининг ташаккурномаси тантанали топширилди. Ота-оналар устозларга алоҳида миннатдорчиликларини изҳор этишди.
Янги йилга бағишланган тадбирда мактаб раҳбари Нурали Саримсоқов барчани янги 2024 йил билан қизғин табриклаб, эзгу тилакларини билдиришди. Ўқувчилар томонидан намойиш қилинган концерт дастури ҳам йиғилганларда катта таассурот қолдирди
Jizzaxnews расмий манбалари
1 минута
28 декабря 2023