16 подписчиков
👨🏫📚#Интерактив_таълим_ҳаётга
ҚИЗИҚАРЛИ ДАРС–ФАОЛЛИККА ЧОРЛАЙДИ
Мактабимизда иқтидорли ўқувчилар кўп. Улар ўртасида ўтказиладиган викторина ўйинлари, танловлар, деворий газеталар ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишини, дарсга бўлган меҳрини янада оширишга хизмат қилади. Мазкур тадбирларда янги педагогик технологиялар ва услублардан фойдаланиб, очиқ дарс ташкил этган фан ўқитувчиларининг меҳнати эътирофга лойиқ. Педагогларнинг ўқувчиларни дарсга жалб этиш қобилияти, янги билимларни ўзлаштириш, қўшимча адабиётларга таяниб иш кўриши каби жиҳатлари мезон вазифасини ўтайди.
Яқинда мактабнинг 4-б синф ўқувчилари томонидан фанга доир деворий газеталар тайёрланиб, инглиз тили фанидан очиқ дарс машғулоти ўтказилди. Кўтаринки руҳда ташкил этилган дарс жараёни "Wild and Domestic animals” мавзусида бўлди. Дарсда уй ва ёввойи ҳайвонлар кўргазмали қуроллар орқали тушунтирилди. Ўқувчилар ўртасида ўтказилган савол-жавобларда уларнинг фанга оид билимлари яна бир карра синовдан ўтказилди.
Дарсда фаол қатнашиб, топшириқларни ўз вақтида бажарган ўқувчилар ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
Гулшан САФАРОВА,
Шароф Рашидов туманидаги 34-умумтаълим мактабининг ўқитувчиси.
Jizzaxnews расмий манбалари
1 минута
23 декабря 2023