16 подписчиков
Мудофаа вазири матбуот котиби Прилепиннинг баёнотига муносабат билдирди
“Россия сегодня” матбуот-марказида бўлиб ўтган анжуманда “Справедливая Россия – за правду” партияси ҳамраиси Захар Прилепиннинг Ўзбекистон ҳудудини Россияга қўшиб олиш зарурлиги ҳақидаги таклифи ижтимоий тармоқларни жумбушга келтирди.
Хусусан, Ташқи ишлар вазирлиги биносига Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси О.Малгинов таклиф қилиниб, сиёсатчининг кутилмаган баёноти муҳокама қилинди.
Учрашувда О.Малгинов Прилепиннинг баёнотлари Россия раҳбариятининг Ўзбекистон тўғрисидаги расмий позициясига умуман алоқаси йўқлигини айтган.
Энг қизиғи, Захар Прилепиннинг шов-шувли интервьюсидан кейин Мудофаа вазирининг матбуот котиби Отабек Юлдашев рус сиёсатчисига Конституциянинг 153-моддасини эслатиб қўйди:
“Ўзбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада Қуролли Кучларига эга”.
Около минуты
21 декабря 2023