Найти в Дзене
16 подписчиков

📌#Ибрат_бекати 📌#Мулоҳаза


Хулоса

Одамзод нима учун кафтдек ҳовлисига гул экади? Ундан кўра, шолғом экса, қозонига тушади-ку.

Одамзод нима учун булбул чах-чахини эшитганда энтикиб кетади? Ундан кўра, булбулни шўрвага солиб пиширса, нафсини қондиради-ку.

Одамзод нима учун осмонда чарақлаб ётган юлдузларни кўриб, кўнгли завққа тўлади? Юлдузлар унинг ҳамёнидаги тиллалар эмас-ку.

Одамзод нима учун китоб ўқиётиб, суюкли қаҳрамони ўлиб қолса йиғлайди? Уни ёзувчи "ичидан тўқиб чиқаргани"ни билади-ку?

Одамзод нима учун ўзга юртларга бориб беҳисоб мол-дунё орттирса-ю, иттифоқо болалиги кечган кулбаси тушига кириб қолса, туни билан йиғлаб чиқади? Ахир у шоҳона қасрда яшайди-ку.

Одамзод нима учун боласининг бошида алла айтади? Гўдак алла эшитмаса ухламайдими?

Одамзод нима учун неварасини етаклаб неча замон аввал ўтиб кетган бобосининг қабрини зиёрат қилади? Марҳумни улар кўрмайдилар-ку?!

Гап шундаки, Одамзодни ҳайвонотдан ажратиб турадиган чегара бор. Бу чегаранинг номи "маънавият" деб аталади.

✍️Ўткир Ҳошимов
📌#Ибрат_бекати   📌#Мулоҳаза  Хулоса  Одамзод нима учун кафтдек ҳовлисига гул экади? Ундан кўра, шолғом экса, қозонига тушади-ку.  Одамзод нима учун булбул чах-чахини эшитганда энтикиб кетади?
Около минуты