16 подписчиков
#YANGILIKLAR
УЧ НАФАР ОТА-ОНА ҚАРМОҒИДАН МАҲРУМ БЎЛГАН ЁШЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ – ЯНГИ УЙ КАЛИТИ ТОПШИРИЛДИ
Мамлакатимизда Меҳрибонлик уйларида тарбияланган ва мустақил ҳаётга қадам қўйган фуқароларга давлатимиз томонидан уй-жой билан таъминланиб, жамиятда ўз ўрнини топиши учун шарт-шароит яратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5216 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги томонидан уй-жойга муҳтож деб топилган ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга Токчилик МФЙда қуриб битказилган замонавий, тўлиқ жиҳозланган 2-хонали уйнинг рамзий калити туман ҳокими томонидан тантанали равишда топширилди.
Шароф Рашидов туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Около минуты
21 декабря 2023