Найти в Дзене
16 подписчиков

​​#FAKE #RADDIYA


7 синф ўқувчиси унаштирилгани ростми?

Ижтимоий тармоқларда 2009 йилда туғилган, 7 синф ўқувчиси Д.К. (қиз бола) унаштирилмоқда, деган мазмундаги видео тарқалди.

Болалар омбудсмани мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди.

Аниқланишича, ҳолат Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида бўлиб, масъуллар томонидан жойига бориб ўрганиш ўтказилганда, қизнинг ота-онаси видеодаги ҳолат аслида фарзандининг туғилган куни муносабати билан ўтказилган маросим эканлиги тўғрисида тушунтириш берганлар.

Шунингдек, Д.К. нинг ота-онаси ўз тушунтиришида видеодаги ҳолат тўй ёки унаштирув маросими эмаслиги ва қизини эрта турмушга бериш нияти йўқлиги, унга таълим бериш ва шифокор бўлиб етишиши ниятида эканликларини маълум қилганлар.

"Республикамизнинг бу ҳудудида қизларни унаштирув маросимини эрта ўтказиш урф-одатлари қисман бўлсада сақланиб келаётганини инобатга олиб, мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани ўз назоратини давом эттиради, — дейилади хабарда.


I ✅ WEB I ✅ Telegram I ✅ Youtube
I ✅ Facebook I ✅ Dzen
​​#FAKE  #RADDIYA  7 синф ўқувчиси унаштирилгани ростми?  Ижтимоий тармоқларда 2009 йилда туғилган, 7 синф ўқувчиси Д.К. (қиз бола) унаштирилмоқда, деган мазмундаги видео тарқалди.
Около минуты