Найти тему
16 подписчиков

​​⚡️#ИИБ ⚡️ #Прокуратура


Шу кунларда қуйидаги мансабдор шахслар жиноятларда гумонланиб қамоққа олинган:

➖ Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда. Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

➖Солиқ қўмитасининг солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти директори ўринбосари, Солиқ қўмитаси ҚҚС бошқармаси маъмуриятчилиги бошқармаси ҚҚС тўловчиларини махсус рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи ва Тошкент шаҳри Солиқ бошқармаси камерал солиқ текширувлар шўъбаси собиқ раҳбари қўлга олинди. Улар ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини яширганликда гумон қилинмоқда.

➖Наманган вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Саидаҳмад Султонов ерларни ноқонуний сотиш билан боғлиқ жиноят иши бўйича ушланган. Унга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

➖Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев бюджет маблағларини ўзлаштирганликда гумонланиб, коррупцияга қарши курашиш тадбири доирасида қўлга олинган. Унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

➖Бухоро тумани ҳокими Хайрилло Жўраев ҳибсга олинди. У мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансабга совуққонлик билан қараш ҳамда ер бериш тартибини бузиш бўйича айбланмоқда.


I ✅ WEB I ✅ Telegram I ✅ Youtube
I ✅ Facebook I ✅ Dzen
​​⚡️#ИИБ  ⚡️ #Прокуратура  Шу кунларда қуйидаги мансабдор шахслар жиноятларда гумонланиб  қамоққа олинган:  ➖ Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож...
1 минута