16 подписчиков
🌦🌤#Об_ҳаво
15 декабрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати кўтарилади
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 15 декабрь куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
❗️Jizzaxnewsга обуна бўлишни унутманг
Около минуты
15 декабря 2023