Найти тему
16 подписчиков

​​#MARKAZIYOSIYO #YANGILIKLAR


🇰🇬Қирғизистонда ҳам мактаб ўқувчилар кучли совуқ туфайли 13-14 декабрь кунлари онлайн таълимга ўтказилди. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлигига таяниб, 24.kg хабар берди.

🇹🇲Туркманистонда Бетарафлик куни муносабати билан президент Сердар Бердимуҳамедов 302 кишини, жумладан, 6 нафар чет эл фуқаросини афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда “Алтин Асир” маҳаллий телеканали

🇰🇿Қозоғистонда ҳаво 38 даражагача совиб кетиши кутилмоқда. Синоптиклар 14 декабрь куни Қозоғистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди

🇦🇫Афғонистонда “Толибон” томонидан қурилаётган Қўштепа суғориш каналида биринчи жиддий авария юз берди, унинг оқибатлари ҳалигача бартараф этилмаган. Бу ҳақда “Чегара билмас дарёлар” халқаро экологик коалицияси экспертлари маълум қилди.

🇰🇬Қирғизистон президенти Садир Жапаров 11 декабрь куни Боткен вилояти аҳолиси билан учрашувда Тожикистон билан чегараларни делимитация ва демаркация қилиш масаласига изоҳ берди. Бу ҳақда “КактусМедиа” хабар берди.

Jizzaxnewsга обуна бўлишни унутманг

I ✅ WEB I ✅ Telegram I ✅ Youtube
I ✅ Facebook I ✅ Dzen
​​#MARKAZIYOSIYO  #YANGILIKLAR  🇰🇬Қирғизистонда ҳам мактаб ўқувчилар кучли совуқ туфайли 13-14 декабрь кунлари онлайн таълимга ўтказилди. Бу ҳақда Таълим ва фан вазирлигига таяниб, 24.kg хабар берди.
Около минуты