17 подписчиков
#MENINGFIKRIM
СУВ БИЛАН БОҒЛИҚ ЎТКИР МУАММОЛАР ҚАНДАЙ ҲАЛ ЭТИЛИШИ ЛОЗИМ?
Сув – денгизга чиқиш имкони бўлмаган ва ҳудудининг катта қисми текислик билан қопланган давлатлар учун энг муҳим экологик муаммолардан бири ҳисобланади. Дунё ҳудудининг тахминан 47 фоизи трансчегаравий ва умумий дренаж ҳавзаларида жойлашган. Африка ва Осиё қитъаларидаги экологик вазият ҳозирча энг мураккаб бўлиб турибди. Боиси трансчегаравий сув ресурслари сабаб келиб чиқадиган можаро осонгина қуролли тўқнашувларга сабаб бўлиши мумкин. Афсуски, дунёдаги трансчегаравий ресурсларни тартибга солувчи аниқ бир ҳужжат мавжуд эмас. Шу сабаб Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бу борада бир қанча қонун ва ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиққан бўлиб, афсуски, улар ҳамон лойиҳалигича қолиб кетмоқда.
Jizzaxnewsга обуна бўлишни унутманг
Около минуты
14 декабря 2023